Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Инқирозга қарши кураш жамғармасининг салкам 2 миллиард сўм маблағи талон-тарож қилинган

898

Олий Мажлис ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун ажратилаётган маблағлар талон-тарож қилинаётгани хусусида айтиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

– Коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун ажратилаётган маблағлар, аниқроғи Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари талон-тарож қилинаётгани бизни ташвишлантирмоқда.

Хусусан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда жамғарманинг 1 миллиард 750 миллион сўмдан зиёд маблағи талон-тарож қилингани масалага жиддий эътибор қаратишни тақозо этади.

Давлатимиз раҳбари томонидан халқимиз саломатлигини асраш, инқироздан имкон қадар тезроқ ва талофатларсиз чиқиш учун не-не машаққатлар билан маблағлар жалб этилаётган бир шароитда, ўз нафсининг қулига айланган, айрим калтабин мансабдорлар томонидан коррупцияга кўл урилаётганини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди.

Юқорида айтиб ўтилган хато ва камчиликларни бартараф этишга биз ҳам бирдек масъулмиз. Назоратни қаттиқ олиб боришимиз, ижро органларига қатъий талаблар қўйишимиз керак.

Яқинда катта умидлар билан ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу борада ўрганишлар, таҳлиллар олиб бориб, тизимда коррупцияга олиб келувчи сабаб ва омилларни бартараф этиш бўйича асосли таклифлар билан чиқиши керак. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Агентлик билан биргаликда бу борада аниқ ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиши зарур, – деди Танзила Норбоева.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Айрим ОТМларга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказиш ҳуқуқи берилади

133 11:28 28.10.2020

Туркия Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

865 19:04 27.10.2020

Ўзбек алифбосини ёзган озарбайжон олими

1637 10:40 22.10.2020

“Извините, нам учить ваших детей или собирать хлопок?!”

2241 13:39 20.10.2020

Ўзбек  меҳмондўстлиги дунёда эътироф этилмоқда

548 13:05 13.10.2020

Буюк Британия Ўзбекистонга қадимий буюмларни қайтаради

1117 10:40 12.10.2020
« Орқага