Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Инқирознинг якуни: Қатар қамалдан халос бўлди

852

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари Қатар билан алоқаларни қайта тиклаш ҳамда мазкур мамлакатга нисбатан 2017 йилда жорий этилган қамални бекор қилишга келишиб олди. Reuters агентлигининг АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига таяниб хабар беришича, араб давлатлари ўртасидаги низога барҳам берадиган келишув бугун имзоланади. 

Бугун Саудия Арабистони пойтахтида Форс кўрфазидаги араб давлатларининг саммити бошланади. Ушбу анжуманда Қатар билан боғлиқ низо ниҳоясига етгани эълон қилиниши кутилмоқда. 

Қатар инқирозининг ҳал бўлиши Дональд Трамп маъмуриятининг яна бир муваффақияти сифатида баҳоланмоқда. Аввалроқ Трамп маъмурияти БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокашнинг Исроилни тан олишига эришган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 5 июнида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик алоқалар узилганини эълон қилди. Улар Дохани террорчиликни қўллаб-қувватлашда ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишда айблади. Шунингдек, Қатарга нисбатан иқтисодий санкциялар ва транспорт қамали жорий этилди. 

Доха эса ўзига қаратилган айбловларни рад этиб келган. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ИИВ БААда музокаралар олиб бормоқда

708 13:34 22.02.2021

Perseverance Марсда ҳаёт белгиларини изламоқда

304 16:10 19.02.2021

БАА Эритреядаги ҳарбий базасини эвакуация қиляпти 

386 21:05 18.02.2021

БМТ Дубай маликасининг тақдири билан қизиқяпти

1521 15:30 18.02.2021

Украина президенти рафиқаси билан масжидга борди 

1290 12:30 17.02.2021

БААнинг Исроилдаги илк элчиси тайинланди

280 15:35 16.02.2021
« Орқага