Ислом

«Инсон жаннат учун яратилган» (биринчи қисм)

759

Кишининг бахти Аллоҳ таолога яқин бўлиш сабабидан вужудга келади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади:

﴿ لَا تُدْرِكُهُ الْأَبْصَارُ ﴾

[ سورة الأنعام: 103 ]

«Уни кўзлар тута олмас» (Анъом сураси 103-оят)

Тўғри, биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони бу дунёда кўзларимиз билан кўра олмаслигимиз мумкин. Аммо, ақллар У Зотни таний олади. У Зотни иҳота (тўлалигича) англай олмайди.

Масалан, сен денгиз бўйига бормоқчи бўлсанг, машинагга миниб бора оласан. Аммо, денгизга тушгинг келса, машинанг билан туша оласанми?! Демак, сен нима учун яратилганингни англаб етмоқлигинг лозим. Хўш, нима учун яратилгансан? Бахтга эришиш учун яратилгансан.

Яна қандай гап сени олдинга илдамлашлигинг учун керак?! Барчамиз бахтга эришиш учун яратилганмиз. Аммо, бахт нимада?! Бахт – Аллоҳ таолога яқин бўлишликда, У Зотни танишликда, У

Зотга итоат қилишликда, У Зотга юзланишликда ва У Зотнинг неъматларини эътироф этишликда!

(ابن آدم اطلبنِي تجدني، فإذا وجدتني وجدت كل شيء، وإن فتك فاتك كل شيء وأنا أحب إليك من كل شيء )

Ҳадиси Қудсийда келади: «Эй Одам боласи! Мени талаб қил, топажаксан. Мени топган пайтингда барча нарсани топасан. Агар барча нарсани ҳалок қиладиган сени ҳам ҳалок қиладиган бўлса, Мен сенга барча нарсаданда суюклироқман». (Ибн Касир тафсиридан).

Ё Робб! Сени топган киши нимани ҳам йўқотар эди?! Сени йўқотган киши нимани ҳам топар эди?!

Муҳаммад Ротиб Набулси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Улуғларнинг ҳоли...

371 00:00 25.02.2020

Инсон учун энг муҳим масала шуки...

317 23:00 24.02.2020

«Инсон жаннат учун яратилган» (тўртинчи мақола)

438 17:00 20.02.2020

«Инсон жаннат учун яратилган (учинчи мақола)

596 16:00 19.02.2020

Тўрт гувоҳ бор: қоча олмайсан!

1402 15:00 19.02.2020

Ўзимиз ҳам фаришта эмасмиз...

800 11:00 19.02.2020
« Орқага