Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Инсоният ҳаётида ахлоқ нақадар муҳим эканини ифодалаган оят

730

Назариётчилар қадимда ва ҳозирда ҳам  ўзлари олиб бораётган турли баҳс ва масалаларда доим ихтилофда бўлишган. Бу масала ва баҳслардаги мавзуларни рад этиш ёки қабул қилиш, зарурлиги ёки жоизлиги, мутлақлиги ёки чегараланганлиги жиҳатидан ҳам ўрталаридаги хилоф жуда ҳам авж олди. Аммо ахлоқ борасида уларнинг фикрлари ягона бўлди. Ҳар бир кишининг фойдаси ва жамиятдаги барчанинг умум манфаати учун ахлоқ  албатта шартлиги ҳақида ягона фикрда бўлишди. 

Ахлоқ адабий безак ва гўзаллик эътибори билангина эмас, балки у ҳаётий зарурат бўлиб, якка ва ижтимоий ҳаёт усиз тўғри бўлмайди. Чунончи, якка шахс ёлғончи, худбин, ҳасадчи, ёвуз ва маккор бўлса, у ўзига ҳам зарар қилади ва ишлари ҳам расво бўлади. Шунингдек, якка шахслар ўртасида бундай салбий сифатларнинг тарқалиши, шубҳасиз, жамиятларнинг барчасига ҳам унинг зарари тегади. 

Бу ярамас иллатлар   якка шахслар  ўзгалар билан қиладиган муомалаларида омадсиз бўлишларига сабаб бўлганидек, жамият аъзолари орасига бўзуқлик кира олмайдиган, бир – бири билан ўзаро мустаҳкам боғланган баркамол жамият вужудга келишига ҳам тўсқинлик қилади.

Шу сабабдан ҳам, файласуфлар, қонуншунослар ва амалиётчиларнинг башарият жамоаларини уйғотишдаги энг биринчи аҳамият берган йўналишлари фозил ахлоққа чорлаш бўлди. Уни қўллаб-қувватлаш ва асосларини мустаҳкамлаш йўлида бор куч ва ғайратларини сарфлашди. Зеро, фозил ахлоқ якка кишиларни ўзаро боғловчи адабий кучдир. Фозил ахлоқ якка шахслардан жамиятлар ўртасида яшашга салоҳиятли бўлган бир бирига ухшаш жамиятларни вужудга келтиради. 

Адабий куч ўзи каби тенг кучлар билан курашганидек,  жамиятларнинг ҳаёт учун курашларини ҳам қўллаб- қувватлайди. Файласуф олим Шатебарён (Франсуа Рене де Виконт Шатебарён – буюк француз ёзувчиси, шоири, романтик романавис. У 1768 йилда таваллуд топиб, 1848 йилда вафот этган. Бир қатор роман, повесть, хотира ва қиссалар таълиф этган): У “Ахлоқ барча жамиятларнинг асосидир”, деб айтган сўзида асло муболаға қилмаган. 

Аммо Ислом мазкур барча эътиборларни ҳисобга олган ҳолда ахлоқни энг юқори даражага қўйди. Бошқача қилиб айтганда, юқорида зикр қилинган эътиборларга қарганда ҳам ахлоқ  қадрини олий ўринга кўтарди ва тасирини эса умумлаштирди. Бу билан у башариятни олий ёғдуларни қабул қилишга ҳозирлади. Бир бирига мутаносиб ва улкан коинот ҳамда ундаги барча нарсаларни яратган ягона Холиқнинг сўнги илоҳий китобидаги бир ояти карима инсоният ҳаётида ахлоқ нақадар муҳим ва зарур эканлигини кўрсатиб берди. Буни дунёдаги барча файласуфлар бир овоздан, якдил эътироф этишди. 

Буюк Аллоҳ айтди:

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ

Албатта,  Сиз  буюк  хулқ  узрадирсиз! (Қалам сураси, 4 оят)  

Абдулҳамид Муҳаммад Турсун

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саёқ юрган келажагимиз...

7052 03:38 30.04.2021

ЯХШИЛИК ҚИЛ!

2418 23:00 16.04.2021

Хитой йигит билан саҳарлик ва ифтор қилдим...

2512 15:00 16.04.2021

Бўлган воқеа

2691 13:00 16.04.2021

Талабанинг кундалиги ёхуд кампирлари ҳам қория бўлган юрт

6989 09:00 16.04.2021

Бугунги ҳаётимиз

1211 04:00 16.04.2021
« Орқага