Ислом

Инсонни бино этиш осон(ми?)

608

"Завод, мадраса, тўғон ва бино қуриш осон. Бу қўлдан келадиган иш. Қийини инсонни бино қилиш.

Нафсига қодир инсонни, шаҳватларига эга чиққан инсонни, ҳаётдан олгани каби унга бера оладиган инсонни, ҳаққини талаб қилгани каби вазифасини ҳам адо қиладиган инсонни, ҳақни биладиган, унга ишонадиган, уни ҳимоя қиладиган инсонни, яхшиликни биладиган, ўзига яхшилик қилишларини суйгани каби бошқаларга ҳам яхшилик қилишни суядиган инсонни, фасодни тузатиш йўлида, амри-маъруф йўлида, наҳйи мункар йўлида машаққатларга сабр қиладиган инсонни, Ҳақ йўлида молу-жонини фидо қиладиган инсонни бино қилиш ниҳоятда қийин!

Аммо иймоннинг ўзи ажойиботлар пайдо қилишга қодир экан. Иймон қалбларни эзгу асосларни қабул қилишга тайёрлайди. Бу асослар қанчалар машаққатли бўлмасин, бунинг ортида нечоғлик фидокорликлар турмасин фарқи йўқ. Иймон нафсларни тамоман ўзгартира оладиган, уни буткул бошқа махлуққа айлантира оладиган, уни бошқа қолипга сола оладиган, мақсадларини ўзгартира оладиган, унинг қарашларини, таъмини, ўлчовларини ўзгартира оладиган ягона унсурдир.

Агар бир кишини икки босқичда, яъни кофирлик ва мусулмонлик босқичида кўрсанг, иккинчиси биринчисига умуман ўхшамаслигини кўрасан. Улар орасини фақат исм ва насаб ёки шакл боғлаши мумкин.

 Иймон психологлар ва педагоглар ишлаб чиққан ва тарбиявий муваффақият учун улар шарт қилиб қўйган умр ва босқичларни эътироф қилмайди. Улар инсонда одатлар шаклланиши ва сифатлар касб қилиниши ҳамда ахлоқ ва табиати тарбияланиши учун маълум ёшни белгилашади. Бу гўдаклик ёшидир. Улар эркак ёки аёл маълум бир сифатлар ила улғайганидан сўнг айтарли ўзгармайди, киши ёшлигида қандай бўлса қариликда ҳам шундай бўлади, ким қандай қариса шундай ўлади, одоб ёшликда фойда беради, қариликда фойда бермайди, дарахт шохи ҳам ёш новдалигида эгсанг эгилади, катта бўлгандан сўнг эгсанг синиб кетади дейишади.

 Аммо психологлар ва педагоглар қоидасидан хатлаб ўтадиган битта нарса бор. У иймондир. У диндир. Иймон агар қалбда жойлашса, қалб тубида қаттиқ ўрнашса у қалбнинг йўналишини ўзгартириб юборади. Борлиқ ва ҳаётга бўлган унинг қарашларини ўзгартириб юборади. Нарсалар ва амалларга инсоннинг чиқарадиган ҳукмини ўзгартиради. Аллоҳ ва инсонларга нисбатан инсоннинг сулукини ўзгартиради. Бунга қарши ёшнинг ёшлиги ёки қарининг қарилиги халақит қила олмайди".

Юсуф Қарзовий,

 "Иймон ва ҳаёт " китобидан Абдулқодир Полвонов таржима

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Қирқ ёш Аллоҳдан бандага юборилган элчидир”

2198 12:25 01.09.2020

ЖССТ: “Пандемия одамларнинг асабига салбий таъсир қиляпти”

360 19:00 28.08.2020

Ўзингизга сукут билан ёрдам беринг...

1072 21:01 25.08.2020

Сабр  мукофоти жаннатдир (йигирма бешинчи қисм)

369 21:22 23.08.2020

Бир кунлик туз миқдори қанча бўлиши керак?

708 22:05 14.08.2020

Аллоҳ билан мулк талашган бойвачча...

7654 09:43 06.07.2020
« Орқага