“Инсоннинг бадбахтлигига далил унинг бошқалар айби билан машғул бўлишидир”

12:00 08.02.2019 465

Ҳоким Ҳишом ибн Абдулмалик имом Аъмаш роҳимаҳуллоҳга ёзди: "Менга Усмон ибн Аффоннинг жиноятлари ва Алий ибн Абу Толибнинг маноқиблари ҳақида ёзиб юбор".

Аъмаш роҳимаҳуллоҳ унга шундай деб мактуб ёзди:

"Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар Усмоннинг жиноятлари ер юзи аҳолиси жинояти миқдорида бўлса ҳам у сенга зарар бермайди. Агар Алийнинг мақтовли ишлари ер юзи аҳолисининг мақтовли ишлари каби бўлсада бунинг сенга фойдаси йўқ. Сен ўз ишингни кўр. 

Фалончининг қулаши, пистончининг тойилиши билан машғул бўлишдан тўхта. Улар учун сен жавоб бермайсан. Инсонларнинг яхшиликлари ўзлари учундир, сенга эмас. Ўз айбларингни тузатиш билан шуғуллан. Гуноҳларингдан тавба қил. Ҳасанотларингни кўпайтир. Ана шу китобингда қолади. Инсоннинг бадбахтлигига далил унинг бошқалар айби билан машғул бўлишидир".

Айман Ёғий саҳифасидан
Абдулқодир ПОЛВОНОВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!