Инсоннинг мақоми кўтарилса, қиладиган ибодатлари унга енгил бўлиб қоладими?

11.07.2019 18:30 937

Савол

Ассалому алайкум!

Инсоннинг мақоми кўтарилса, қиладиган ибодатлари унга енгил бўлиб қоладими?

Масалан, ёз кунларида нафл рўзаларни тутишга олдин қийналса, бир вақтлар келиб ёзда рўза тутиши осон бўлиб қолади ва бемалол рўза тутаверади. Ёки тунги намоз - таҳажжудни олдин ўқий олмаётган бўлса, вақтлар келиб ўқий оладиган бўлиб қолади. Бундай нафлларни қила олмай қолса, маҳзун бўладиган бўлиб қолади. Шу каби ҳолатларда мақоми кўтарилгани учун, ибодатларни қилиш енгиллашган бўладими?


Жавоб

Ҳа, банда Аллоҳга қурбат ҳосил қилгани сари, Аллоҳга маърифати ошиб боради. Банда Аллоҳни танигани сари Унинг айтганларини қилишда ва қайтариқларидан қайтишда қатъийлашади.

Бундан ташқари ибодатлари туфайли Аллоҳнинг ҳузурида мақоми ошгани сари, унда Илоҳий фатҳ ва мададлар кучая боради. Шу сабаб банданинг ибодат ва тоатга рағбати ошади ва уларни адо қилишга шавқи ортади. Бир сабаб билан нафлини тарк этиб қўйса, кўнгли ғашланади, қазосини адо қилади.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир Аҳмад