Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Инстаграм Charlie Hebdo карикатура қилинган постни ўчириб ташлади

5252

Инстаграм маъмурияти Чеченистоннинг "Вести Республики" газетаси томонидан нашр этилган Charlie Hebdo француз сатирик журнали ҳажв қилинган карикатураларини олиб ташлади, деди Чеченистон Ахборот ва матбуот вазири Аҳмед Дудаев.

"Вести Республики" республика ижтимоий-сиёсий газетаси Инстаграмда карикатураларни нашр этган. Улардан бирида Charlie Hebdo журналининг рамзи бўлган илон тасвирланган. Бир карикатурада илоннинг Қуръон китобига заҳар сочаётгани, бошқа бир карикатурада қора лента боғлаган жангари тасвирланган. У "сохта" ва "исломофобия" деб ёзилган журналнинг қўллари билан кўришаётгани чизилган эди.

"Бугун "Вести Республики" газетаси Charlie Hebdo журналининг карикатураларини нашр этди. Ўзининг карикатураларида, француз журналидан фарқли ўлароқ, газета ҳеч кимнинг миллий ва диний ҳиссиётларини топтамаган! Бизнинг газетамиз, худди улар айтганидек, Ғарб томонидан жуда мамнуният билан қабул қилинган сўз эркинлиги руҳида Франция журналининг "ижодкорлиги"га ўзининг профессионал нуқтаи назарини намойиш этди. Шунга қарамай, инстаграм маъмурияти газета постини олиб ташлади. Уларнинг изоҳи: "Сизнинг контентингиз қуйидаги ҳуқуқбузарлик учун олиб ташланди: зўравонлик ёки хавфли ташкилотлар", - дейилади вазирнинг баёнотида.

Унинг фикрига кўра, бу "қайсидир нашр мутлақо ҳамма нарса, шу жумладан миллиардлаб мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини оёқости қилиши ҳам мумкин" бўлган икки томонлама стандартлардир. Вазирнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқ маъмурияти мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилган француз журнали чоп этган карикатураларни олиб ташлашни зарур деб ҳисобламаган.

Дудаев ўқувчилар ҳар доим карикатуралар билан газетанинг веб-сайтида, шунингдек чоршанба куни нашр этиладиган нашрнинг навбатдаги сонида танишишлари мумкинлигини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (12-қисм)

189 21:00 27.02.2021

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

1368 20:00 27.02.2021

Ироқда юзлаб бола коронавирусга чалинди

171 19:00 27.02.2021

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

360 18:09 27.02.2021

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

253 16:00 27.02.2021

Камтарлик тарбияси

396 15:00 27.02.2021
« Орқага