Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Интерпол Алишер Усмоновга туҳматда айбланган журналистни қидиришдан бош тортди

1526

Интерпол Россиянинг “Ролбалт” нашри журналисти Александр Шваревни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги сўровига рад жавоб қайтарди. 

Адвокат Владимир Жеребенковнинг “Интервакс”га маълум қилишича, Интерпол журналистнинг ишини сиёсий деб тан олган ва бу ишда жиноий элементлар йўқлигини билдирган. Интерпол комиссиясининг хулосасига кўра, Шваревга қарши Россияда очилган жиноят иши ноқонуний ва далилларга таянмаган.   

Александр Шварев тадбиркор Алишер Усмоновга туҳмат қилишда, хусусан, миллиардернинг оғир жиноятларга алоқадорлиги ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишда айбланган. 

Журналист Шварев ўзига қўйилган айбловларни тан олмаган. Унга ва оиласига Латвия сиёсий бошпана берган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Интерпол чечен мухолифатчисини қидирувга беришдан бош тортди

1281 19:00 04.12.2021

БАА вакили Интерполга бошлиқ бўлди

777 14:56 25.11.2021

Суриянинг Интерполга аъзолиги тикланди

788 19:05 05.10.2021

Байрутдаги портлаш сабабларини текширишда Интерпол вакиллари ҳам қатнашади

1200 14:40 08.08.2020
« Орқага