Интизор кутилган китоб

11:50 21.02.2019 3277

Яқин кунларда...

Саодат йўлининг энг улуғ ва энг сўнгги раҳбари, Аллоҳ таолонинг энг севгили қули ва элчиси Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимизнинг гўзал, баркамол, ўрнакли ҳаётларидан, саодат асридан ҳикоя қилувчи “Саодат асри қиссалари” китоби қайта нашрдан чиқди.

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу китоб асли олти жилдли асар бўлиб, номидан кўриниб турганидек саодат асридан, динимиз тарихидан улкан воқеалардан, хоссатан, Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Бу мавзуга бағишланган бошқа асарлардан фарқи – муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ишончли манбаларга – ҳадиси шариф ва сийрат китобларига суянган ҳолда кетма-кетликда қўйиб, ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирганидир. Натижада у ғоят ўқишли чиққан.

Шу яқин кунларда “Qamar” ҳамда Чорсудаги барча китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Вилоятлардаги дўстларимиз ҳам ўз ҳудудларидаги китоб дўконларидан харид қилиш имконияти йўлга қўйилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!