Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иордания инвестиция эвазига фуқаролик таклиф қиляпти

958

Энди Иордания иқтисодиётига камида 1 миллион доллар инвестиция киритган хорижликлар мазкур мамлакат фуқаролигини олиши мумкин. The New Arab нашрининг хабар беришича, бунинг учун фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартириш киритилди.

Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишни истаётган Иордания ҳукумати хорижликларга Марказий банкка омонат қўйиш, бизнес очиш ёки кўчмас мулк сотиб олишни таклиф қилмоқда. Керакли шартларни бажарган хорижлик инвесторнинг нафақат ўзи, балки 18 ёшга тўлмаган фарзандлари ва ота-онасига ҳам фуқаролик берилади. 

Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали иш ўринлари ортишига умид қилинмоқда. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтиқасида энг юқори ишсизлик кўрсаткичларидан бири айнан Иорданияга тегишли, бу ерда деярли ҳар беш кишидан бири ишсиз. 

Иордания Ички ишлар вазири Мазен Фараянинг маълум қилишича, 2018 йилнинг мартидан бери айнан инвестиция киритиш орқали 206 хорижлик фуқаролик олди. У қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар инвестициялар оқими кўпайишига имкон беришини айтди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Табук — Ҳаж йўлидаги қадимий қалъа

357 11:15 01.08.2022

Иорданияни хавфли вируснинг янги тўлқини қоплади

406 09:45 15.07.2022

Иордания Эрон билан муносабатлар ҳақида баёнот берди

389 11:38 12.07.2022

Қирол: “Ҳар қандай таҳдидларга қарши Саудиянинг ёнидамиз...”

529 17:45 22.06.2022

2022 йилда араб давлатларининг маданий пойтахти маълум бўлди

548 12:35 15.06.2022

Туркия президенти Иорданияда Фаластин, Сурия ва Украина масаласини муҳокама қилади

2020 23:21 09.04.2022
« Орқага