Янгиликлар

Иордания Исроил билан алоқаларини қайта кўриб чиқади

668

Иордания бош вазири Умар Раззоз Petra агентлигига берган интервьюсида Исроил билан алоқалар қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини маълум қилди. 

У қирол Абдуллоҳ II Фаластин – Исроил низоси адолатли ҳал этилмагунча ва фаластинликларнинг ҳуқуқлари тикланмагунча минтақада тинчлик бўлмаслиги ҳақида мунтазам равишда огоҳлантириб келаётганини эслатиб ўтди. 

Иордания бош вазирининг таъкидлашича, Исроилнинг бир томонлама ҳаракатлари минтақадаги вазиятни чигаллаштиришга хизмат қилмоқда. У Фаластин масаласида араб давлатлари бир ёқадан бош чиқариши кераклигини таъкидлади. 

Иордания Исроилнинг Фаластинга қарашли ерларни аннексия қилиш режасига қарши чиқмоқда. Ўтган ҳафтада мамлакат қироли Абдуллоҳ II Германиянинг Der Spiegel журналига берган интервьюсида Исроилнинг Ғарбий соҳилни аннексия қилиши Иордания билан катта ихтилофга сабаб бўлишини айтди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иордания Исроилга уруш эълон қила оладими?

1774 22:00 23.05.2020

Иордания қироли Исроилга уруш очишни ваъда қилмоқда

2854 22:20 15.05.2020

Иордания: коронавирус билан курашда муваффақият сирлари 

1068 14:00 13.05.2020

Исроил Иорданиянинг Ал-Ғамр минтақасини қайтариб беради

888 14:30 02.05.2020

Масжиди Ақсо ҳам ёпилди

691 17:00 23.03.2020
« Орқага