Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иордания подшоҳи: “Хотиржам бўлинглар, фитна тугади”

567

Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II чоршанба куни халққа мурожаат йўллаб, мамлакат хавфсизлигига ҳеч нарса таҳдид солмаётганини айтди. У охирги кунларда Иорданияда рўй берган воқеаларга тўхталар экан, собиқ валиаҳд шаҳзода Ҳамза ибн Ҳусайн саройда оиласи билан бирга эканлигини маълум қилди.

“Хотиржам бўлинглар, фитна ниҳоясига етди. Иорданиямиз хавфсиз ва барқарор. Аллоҳнинг изни билан шундай бўлиб қолади”, – деди подшоҳ.

Иордания оғир кунларни бошидан ўтказганини айтган Абдуллоҳ II ҳодисалар сабабчиларининг хонадон аҳлидан эканлигидан ҳайратда ва хафа эканлигини билдирди. “Устувор мажбуриятимиз Иорданияга хизмат қилиш, халқини, конституциясини ва қонунларини ҳимоя қилиш. Ҳеч нарса ва ҳеч ким Иорданиянинг хавфсизлиги ва барқарорлигини оёқости қилолмайди”, – дея таъкидлади у.

Подшоҳнинг айтишича, юзага келган ҳолатни оила ичида ҳал қилишни истади, шу сабабли амакиси Ҳасан ибн Талолга шаҳзода Ҳамза билан шуғулланиш вазифасини юклади.

“Шаҳзода Ҳамза оила олдида оталари ва боболарининг йўлида қолишга, Иорданиянинг манфаатлари ва қонунларини устун тутишга сўз берди. У оиласи билан бирга саройда, назоратимда. Қолганлар билан боғлиқ суриштирув давом этяпти”, – деди Абдуллоҳ II.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Иорданияда давлат тўнтаришига уриниш бўлганини ва бу ишда собиқ валиаҳд шаҳзода Ҳамзанинг қўли борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳзоданинг ўзи эса фитнага аралашганини рад этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иорданияда давлат тўнтаришига уриниш бўлди

864 18:30 04.04.2021

Коронавирус: Иорданияда карантин чекловлари давом этади

195 09:35 29.03.2021

Исроил осмони Иордания самолётлари учун ёпилди

571 11:30 16.03.2021

Иордания: кислород бериш тўхтатилгани сабабли беморлар вафот этди

1023 17:00 14.03.2021

Нетаньяҳунинг самолёти Иордания ҳудудидан ўтишига рухсат берилмади

719 11:20 12.03.2021
« Орқага