Иордания қироли: “Қуддус ҳимоясидан ҳам муҳимроқ нарса йўқ”

16:30 30.03.2019 1955

Кеча жума куни Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчи Италиянинг Ассиси шаҳрида “Тинчлик чироғи” мукофотини қабул қилиб олиш жараёнида Қуддусни ҳимоя қилишдан ҳам кўра муҳимроқ иш йўқ эканини айтди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Иордания қироли ўз мамлакатини халқаро ҳамжамият орасида тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва терроризмга қарши курашда алоҳида ўрин тутишига барчани эътиборини қаратди.

Бундан ташқари Абдуллоҳ иккинчи қироллик минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал қилишдаги саъй ҳаракатларини, хусусан, 1967 йилдаги чегаралари қайта тикланган, барча тан олган, пойтахти Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлати масаласидаги уринишларини айтиб ўтди. У шундай деди: “Бугунги кунимизда Қуддусни ҳимоя қилишдан кўра муҳимроқ ишимиз йўқ”.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!