Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иордания қиролини черкеслар қўриқлайди

4341

Кўпчилик 1922 йилда Иордания қироллиги ташкил этилганидан бери қиролларни фақат черкеслардан иборат хос соқчилар қўриқлашидан бехабар бўлса керак. Рус-Кавказ урушидан кейин юртидан кетишга мажбур бўлган черкес муҳожирлари ўша даврда Усмонли империясининг ҳудудига кирган Туркия, Ироқ, Сурия, Фаластин, Исроил ва Иордания ҳудудларига бориб жойлашган.

Ўша пайтда Фаластин ҳудудига келган черкеслар қадимги Рим Филаделфияси харобалари устида кўтарилган ва ҳозирги Иорданиянинг пойтахти бўлган Аммонда ҳам муқим бўлиб қолган.

Қандай қилиб улар Иордания шоҳининг шахсий қўриқчиларига айланишди?

Черкеслар 1922 йилда Қирол Абдуллоҳ ҳокимияти ўрнатилган пайтда унга биринчилардан бўлиб қасамёд қилишди ва 90 йилдан кўпроқ вақт давомида ўз бурчларига содиқ келишмоқда. Қирол қўриқчилари анъанавий черкес кийими – черкеска, қоракўл қалпоқ, қизил ёпинчиқ ва чарм этик кийишади. 

Албатта, соқчилар қуролсиз хизмат қила олмайдилар, уларнинг қуроли ҳам одатий кавказ ханжари. Ханжарнинг дастасига  Қуръоннинг “Оли Имрон” сурасидаги “Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ...” ояти ўйиб ёзилган. 

Черкес қўриқчиларининг садоқати ва ишончлилиги Иордания монархларига уюштирилган кўплаб суиқасдларида бир неча бор синовдан ўтган. Бир нечта черкес тансоқчилар қиролнинг ҳаётини сақлаб қолишга сабабчи бўлишган. Илгари, черкес гвардиясига фақат илк қўриқчиларнинг ўғиллари ва набиралари олинар эди. Ҳозир бу талабга амал қилинмаса-да, тансоқчиларнинг фақат черкеслардан олиниши сақлаб қолинган. Бироқ, қатъий танлов бекор қилинмаган, ахир нима бўлганда ҳам бу шоҳ соқчилари-ку!

Ҳозирги қиролнинг укаси Али қирол соқчиларини бошқаради, лекин Абдуллоҳ Иккинчининг ўзи ҳам барча қўриқчиларни шахсан танийди ва исмигача яхши билади. 

Қироллик соқчиларини ҳали ҳам Иорданияда яшайдиган турли черкес қабилалари ичидан танлаб олинади. Қабул қилувчилар саккиз ой давомида ўқитилади, улар учун улар ўзини ҳимоя қилиш, хавфсизлик, ҳарбий техникани тушуниш ва саройда ўзини тутиш кўникмаларини эгаллайдилар.

Қирол қўриқчилари беихтиёрий баъзи сарой сирларини билиб қолишса-да, аммо бу сирлар ҳали ҳеч қачон сарой деворларидан ташқарига чиқиб кетмаган.

Қирқ икки йил давомида соқчилар сафида хизмат қилган черкес қўриқчиларининг собиқ бошлиғи Ғозий Билол Қала, барча қўриқчиларни шахсан танлаб олгани ва уларни оддий аскарлар каби эмас, балки ўғиллари каби ўргатганини айтади. Соқчилар сафига киришда нафақат жисмоний куч ва ташқи кўриниш, балки ҳар бир тансоқчининг шахсий хусусиятлари ҳам ҳисобга олинади. Ҳурмат асосий нарсадир.

Қирол қўриқчилари 8 соат давомида сарой эшиклари ёнида қимирламай тура оладилар.

Аммо черкеслар нафақат қирол соқчилигида, балки Иордания вазирлар маҳкамасида ва куч тузилмаларида муҳим лавозимларни эгаллаган. Мамлакатнинг биринчи бош вазири черкес ва биринчи қонун чиқарувчи аёл ҳам черкес миллатига мансуб эди.

Ёқуб Умар тайёрлади

Сардоба фожиаси: зарар кўрган масжид ҳамда қабристонлар тўлиқ таъмирланди

Индонезияда «Ҳалол» стандарти қандай жорий қилинган?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иордания депутатлари Исроил элчисини чиқариб юборишни таклиф этди

1362 18:30 30.10.2022

Қандли диабетни ўлчаш мосламаси бўйича фатво

1404 17:10 03.10.2022

Араб коалицияси: Хусийлар асирларни алмашишни истамаяпти

341 12:10 19.09.2022

Суриядаги энг йирик қочқинлар лагерида сув етишмаяпти

361 09:10 11.08.2022

Табук — Ҳаж йўлидаги қадимий қалъа

607 11:15 01.08.2022

Иорданияни хавфли вируснинг янги тўлқини қоплади

645 09:45 15.07.2022
« Орқага