Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Иқтисодий бойкот Францияга қанча тушиши мумкин?

7580

Франция президенти Эммануэл Макроннинг ислом ҳақидаги тутуруқсиз баёнотлари ва Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб чизилган карикатураларнинг давлат даражасига олиб чиқилиши ортидан мусулмон мамлакатларда Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бойкот чақириқлари янграмоқда. 

Мусулмонлар мамлакатлар Франциянинг ташқи савдо ҳажмида каттагина улушга эга. “Анадолу” агентлиги хабарида айтилишича, 2019 йилда Франциянинг мусулмон мамлакатлар билан савдо айланмаси 100 миллард доллардан ошди: экспорт 45,8 миллиард долларни, импорт эса 58 миллиард долларни ташкил этди. 

Мусулмон мамлакатлар Франциядан асосан машинасозлик маҳсулотлари, газ трубиналари, авиация маҳсулотлари, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, электрон жиҳозлар ва дори-дармон харид қилган. Франция ўтган йили мусулмон мамлакатлардан асосан хом нефть, табиий газ, минерал мой, кабеллар, кийим-кечак, мава-сабзавот олган. 

Франция Иқтисодиёт вазири Бруно Ле Мер бойкот чақириқларини қоралаб чиқди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат бойкотдан зарар кўрадиган компанияларга ёрдам беради. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: қурилиши ҳали тугамаган масжид исломофобларнинг нишонига айланди

552 13:30 23.02.2021

“Франция жиноятларини тан олмаяпти” 

759 14:05 20.02.2021

Франциядаги масжид уйсизлар учун ўз эшикларини очди

441 14:25 19.02.2021

Францияда масжидлар назоратини кучайтирувчи қонун қабул қилинди

440 13:30 18.02.2021

Франция Руандадаги геноцидга  ёрдам берганликда айбланяпти

610 21:30 16.02.2021

Франция: мусулмонларнинг корхоналарини ёпиш учун баҳона қидириляпти

1019 17:20 04.02.2021
« Орқага