Ирландия абортни қонунийлаштирмоқчи, аммо халқ бунга қарши

21:30 13.03.2018 315

Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида ўн минглаб одамлар абортга қарши норозилик намойишида иштирок этди. Бу ҳақда "Хабар.уз" "Irish Times" нашри маълумотига асосланиб хабар қилмоқда.

Май ойининг охирида Ирландияда абортнинг қонунийлаштирилиши борасида референдум бўлиб ўтади. Унда овоз берувчилар «Конституциядаги саккизинчи тузатиш (абортни тақиқлаш тўғрисида)нинг сақланиши ёки бекор қилинишини хоҳлайсизми?» деган саволга жавоб беришади.

Намойиш иштирокчилари саккизинчи тузатиш ўз кучида қолишини талаб қилишган. Ушбу тузатиш 1983 йилда киритилган бўлиб, у абортнинг ҳар қандай кўринишини тақиқлайди.

Ирландия бош вазири Лео Варадкар аввал саккизинчи тузатишни бекор қилиш учун овоз беришини эълон қилган эди, аммо парламентда бу масала юзасидан қарама-қаршиликлар жуда кўп. Католик черкови аборт ҳақидаги қонунни бекор қилишга қарши бўлиши кутилмоқда, чунки диндорларнинг фикрича, абортларни қонунийлаштириш эвтаназияга йўл очади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!