Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ирландия: черков ётоқхоналарида минглаб бола нобуд бўлган

1757

Ирландияда католик черковига қарашли ётоқхоналарда оғир шароитлар туфайли болаларнинг нобуд бўлиши билан боғлиқ суриштирув якунланди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. Аниқланишича, черковга қарашли камида 18 та ётоқхонада 70 йил давомида минглаб бола ҳалок бўлган. 

Ушбу ҳолат бўйича можаро 2012 йилда ҳаваскор тарихчи Кэтрин Корлесс эълон қилган мақоладан бошланган эди. Корлесс Туам шаҳарчасида ўлган гўдакларнинг қабрларини қидирган ва бу ерда 798 боладан фақатгина 2 нафарининг ўлими рўйхатга олинганини аниқлашга муваффақ бўлган. 

Болалар оммавий қабрга кўмилган бўлиши мумкинлиги иддао этилгач, 2015 йилда махсус комиссия тузилди. Комиссия ҳисоботи эълон қилиниши ортидан Ирландия ҳукуматининг узр сўраши кутилмоқда. 

Суриштирув якунида 3 минг саҳифадан иборат ҳисобот тайёрланди. Комиссиянинг қайд этишича, 1920-йиллардан 1990-йилларга фаолият кўрсатган ҳамда черковга қарашли бўлган 18 та ётоқхонада 9 минг бола ўлган. Бу ётоқхоналар давлатнинг ёрдами билан фаолият кўрсатган, у ерда оналаридан олиб қўйилган никоҳсиз туғилган болалар сақланган, болалар етимхоналарга жўнатилган ёки асраб олиш учун оилаларга берилган. 

Ушбу ҳисобот педофилия ҳолатлари туфайли обрўсига доғ тушган черков учун яна бир зарба бўлди дейиш мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Улардан бўлишни истайман!

97 19:30 07.03.2021

Ўз фарзандларига қарши жиҳод эълон қилаётганларга мурожаат

351 18:30 07.03.2021

Сабр бўлмаса, иймон ҳалокатга юз тутади

160 17:23 07.03.2021

Отасига муносиб бўлган имом Қушайрий

270 14:00 07.03.2021

Хитой ва Литва Тайван туфайли тортишиб қолишди

655 11:00 07.03.2021

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи (давоми)

341 09:26 07.03.2021
« Орқага