Ирландия футбол жамоаси рамзидаги ой билан юлдуз тасвирининг сабабини биласизми?

19:30 30.11.2018 2404

1845 йилда Ирландияда катта очарчилик бошланади. Бу бало 1 миллиондан ортиқ ирландларнинг ёстиғини қуритади.

Бу хабар Усмоний султони Абдулмажидга етиб боради. Халифа, дастлаб ирландларга ёрдам тариқасида 10 000 фунт стерлинг (ҳозирда тахминан 800 000 фунт стерлинг) ажратади. Бундан хабар топган Британия элчиси Британия қироличасининг атиги 2 000 фунт стерлинг ажратганини инобатга олган ҳолда, бунча маблағни қабул қилмаслигини айтади.

Шунда султон Ирландияга рамзий маънода 1000 фунт стерлинг ва у билан бирга учта кема тўла инсонпарварлик ёрдамини юборади. Ингилиз ҳукумати халақит қилишига қарамай кемалар Ирландиянинг Дрогеда портига етиб боради.

Ирландлар султонга “сиздан Европанинг бошқа давлатлари ҳам ўрнак олса бўларди” деган маънода ташаккур мактубини юборади.

1915 йилда Дрогеда шаҳарчасида ташкил топган футбол жамоасининг рамзига, мазкур инсонпарварлик ёрдамига ташаккур сифатида, ой ва юлдуз тасвири тушурилади.

Саид КОМИЛ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!