«Ироқ 38 йил аввалги ҳужум учун Исроилдан товон талаб қилиши керак»

20:30 22.05.2019 905

Ироқ парламенти депутати Ади Ават 1981 йилда Исроил томонидан уюштирилган ҳужум учун товон талаб қилиш кераклигини таъкидлади.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Ават бу талабнома ҳақидаги таклифини парламент спикерига тақдим этган. Депутатнинг фикрига кўра, 1981 йилнинг 7 июнида «Осирак» атом реакторига қилинган ҳужум инсонларнинг ўлимига ва катта зарарга олиб келган, Исроил бунинг учун товон тўлаши зарур.

“Исроилнинг ҳужуми халқаро келишувларга зид эди ва Ироқ товон талаб қилишга ҳақли”, – деди депутат.

Исроил 1981 йилнинг 7 июнида ўтказган “Опера” номли операцияда авиазарбалар натижасида Бағдоддан 17 километр узоқликдаги атом реактори йўқ қилинган эди.  

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!