Янгиликлар

Ироқ армияси намойишчиларга қарши ортиқча куч қўлланганини тан олди

193

Ироқ армияси Бағдоднинг асосан шиалар яшайдиган Мадинат-Садр мавзесида бўлиб ўтган норозилик намойиши қатнашчиларига нисбатан ортиқча куч қўлланганини тан олди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар тарқатди.

Кечаги намойишларда қатнашчиларнинг полициячилар ва ҳарбийлар билан тўқнашуви натижасида камида 13 киши ҳалок бўлган. Шундан кейин барча ҳарбий бўлинмаларга бу ҳудудни тарк этиш буюрилган.

Якшанба куни пойтахт Бағдодда ўтказилган матбуот анжуманида Мудофаа вазирлигининг расмий вакили, генерал-майор Саад Маан намойишларда 104 киши ҳалок бўлганини ва 6,1 мингдан зиёд киши яраланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ироқда 1 октябрдан бери аксиҳукумат намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар ишсизлик муаммоси ҳал этилмаётганидан ва коррупция кучайиб кетганидан норози.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намойишлар туфайли Ироқ ҳукуматининг таркиби ўзгартирилади

137 14:45 11.10.2019

Ироқдан Ўзбекистонга 64 нафар бола олиб келинди

1292 22:47 10.10.2019

Ироқда 3 кунлик мотам эълон қилинди: намойишларда ҳалок бўлганлар хотири учун

161 11:10 10.10.2019

Ироқдаги қозоғистонлик болалар ватанига қайтарилади

313 17:40 09.10.2019

Очлар инқилоби? Ироқдаги намойишларда ўнлаб киши ҳалок бўлди

344 15:22 05.10.2019
« Орқага