Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ бир пайтлар Кувайтга бостириб киргани учун каттагина товон тўлади

2207

БМТнинг Компенсация комиссияси Ироқ 1990 йилда Кувайтга бостириб кириши чоғида етказган зарари учун тегишли шахслар, компаниялар ва ҳукуматларга 52,4 миллиард доллар товон тўлаганини эълон қилди.

Комиссиянинг билдиришича, ҳозиргача товон бўйича тахминан 2,7 миллион аризадан 1,5 миллиони қабул қилинган ва аризачиларнинг талаби жами 52,4 миллиард долларлик товон қийматига тўғри келган. Хусусан, Ироқ аскарлари Кувайтни тарк этиш чоғида нефт компанияси объектларини ёққани учун 14,7 миллиард доллар товон тўланди.

БМТ комиссияси баёнотида Ироқ Кувайтга бостириб киргани учун етказган зарарини қоплашга розилик бериб, халқаро мажбуриятларини бажаргани қайд этилди.

Ироқ ҳукумати ИШИДга қарши кураш туфайли дуч келган хавфсизлик ва бюджет муаммолари туфайли товон пули тўлашни 2014 йилнинг октябрида тўхтатган эди. Тўловлар 2018 йилнинг апрелида яна бошланди ва жорий йил январида тамомланди. 

Эслатиб ўтамиз, Ироқ армияси 1990 йил 2 августда Кувайтга бостириб кирди ва икки кун ичида мамлакат бошқарувини ўз қўлига олди. Президент Саддам Ҳусайн 9 август куни Кувайт Ироққа қўшилганини эълон қилди.

АҚШ бошчилигидаги 37 давлатдан иборат коалиция 1991 йил 17 январда Ироққа қарши операция бошлади ва 28 февралгача давом этган ҳарбий ҳаракатлар натижасида Кувайт озод қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уруш туфайли қанча киши Украинани тарк этди?

404 10:20 27.09.2022

Беларус томони яна ғалати иддао билан чиқди

946 10:35 26.09.2022

Ўзбекистон раҳбарияти БМТ минбарида яна Афғонистон масаласини кўтарди

377 09:55 26.09.2022

Молдова президенти: “Рус қўшинларининг мамлакатимиздан чиқиб кетишини истаймиз!”

753 14:25 23.09.2022

АҚШ президенти Россияни БМТ Низомини бузганликда айблади

411 10:20 22.09.2022

БМТ бонг уради: XXI асрдаги қулдорлик

311 17:45 21.09.2022
« Орқага