Янгиликлар

Ироқ бош вазири истеъфо беришга тайёр

227

Ироқда норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Намойишчилар ҳукуматнинг алмашишини ва коррупциянинг йўқ қилинишини истамоқда.

Намойишлар тўполонлар ҳамда хавфсизлик кучларининг қаттиқ қаршилиги остида кечмоқда. Октябрь ойининг бошидан бери намойишларда 260 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 12 минг киши яраланди.

Ироқ парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси маълумотига кўра, намойишлардаги ўлим ҳолатларининг аксарига хавфсизлик кучлари айбдор.

Мамлакат бош вазири Одил Абдул Маҳдий агар муқобил номзод топилса, истеъфо беришини маълум қилди.

Намойишлар бошлангандан бери 2500 ироқлик ушланди, улардан 500 нафари ҳали ҳам ҳибсда сақланяпти.

Манба: "Евроньюс"

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ироқдаги норозилик намойишлари 6 млрд долларга тушди

275 16:00 07.11.2019

Ироқлик намойишчилар Эрон консулхонасига ҳужум қилди

363 12:00 05.11.2019

Ироқдаги намойишларда ўлганлар сони 100 нафарга етди

220 11:00 31.10.2019

Ироқда яна намойишлар, яна қурбонлар

259 16:00 26.10.2019

Ироққа йўл, турар жой ва мактаб қуриш учун ёрдам керак

338 09:00 24.10.2019
« Орқага