Янгиликлар

Ироқ ҳукуматига чақириқ: «Намойишчиларга қарши жанговар ўқлардан фойдаланишни тўхтатинг!»

384

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ироқ ҳукуматига мурожаат этиб, норозилик намойишларида қатнашаётганларга қарши жанговар ўқлардан фойдаланишни тўхтатишга чақирди.

Reuters агентлиги хабарига кўра, пайшанба куни Носирия ва Бағдод шаҳарларидаги тартибсизликларни бостириш чоғида камида 45 киши ҳалок бўлган. Бош вазир Одил Абдул Маҳдий Носирияга тартибсизликларни бостириш учун юборилган генерални ишдан олди.

Ироқлик амалдорлар имтиёзлардан маҳрум бўлди

Эронда 7 минг намойишчи қўлга олинди

Умар Баширнинг суди давом этмоқда

БМТ Бош котиби томонларни зўравонликдан тийилишга ва тинч мулоқотни бошлашга чақириб, Ироқ ҳукуматини иложи борича босиқ бўлишга, намойишчиларнинг ҳаётини ҳимоялашга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, шунингдек зўравонлик ҳолатларини текширишга ундади.

Ироқда норозилик намойишлари 1 октябрдан бери давом этяпти. Аҳоли ишсизлик, коррупция ва турмуш тарзининг оғирлашганидан норози. Намойишларда шу пайтгача 350 киши ҳалок бўлди, 15 мингдан ортиқ киши яраланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ироқ:пандемия бошлангандан бери илк бор жума намози ўқилди

154 10:00 12.09.2020

Ироқ ҳукумати мамлакатнинг парчаланишига йўл қўймоқчи эмас

318 17:32 10.09.2020

АҚШ Ироқдаги аскарлари сонини нега камайтирмоқчи?

369 09:22 10.09.2020

Ироқда йирик масжид қурилиши қайта бошланди

333 11:20 08.09.2020

АҚШнинг Ироқдаги аскарлари сони қанчага туширилиши маълум қилинди

160 20:00 29.08.2020

АҚШ турклар ва ироқликларга Синжарни КИПдан тозалашни таклиф қилди

645 17:16 28.08.2020
« Орқага