Ироқ жанубида ҳокимият ишчилари намойиш ўтказдилар

15:40 13.03.2018 361

Ироқ жанубида жойлашган Басра вилоятига қарашли Зубайр тумани ҳокимлигида меҳнат қилиб келаётган ишчилар намойиш ўтказди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатмоқда.

Улар икки ойдан бери маош олмаганлигидан нолишмоқда. Ишчилар икки ойлик маоши тўланишини талаб қилиб, ҳокимият биноси олдига чиқинди тўкишди.

Баъзи дарғазаб ишчилар ҳокимият биносини тошбўрон қилди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун куч ишлатди.

Басра қўшма операциялар қўмондонлигида хизмат қилган майор Муҳаммад Ҳалаф: “Ишчилар қонун асосида ўз ҳақларини талаб қилиши мумкин, лекин давлат мулкига зиён етказишларига рухсат берилмайди. Шу сабабли керакли жойларда хавфсизлик чора-тадбирлари кучайтирилди”,-деди.

Ироқнинг нефтдан тушган даромадининг фоизига эга бўлган Басрада давлат хизматининг ёмонлиги туфайли вақти-вақти билан намойишлар ўтказилиб туради.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!