Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ Олий суди Ассамблеяни тарқатиб юбориши мумкин

383

Ироқ Олий суд кенгаши Садр ҳаракати етакчиси Муқтада ас-Садрнинг Ассамблеяни тарқатиш ҳақидаги талабини 7 сентябрь куни муҳокама қилишга қарор қилди.

Ироқ матбуотидан олинган маълумотларга кўра, Олий суд кенгаши Муқтада ас-Садрнинг Ассамблеяни тарқатиб юбориш таклифини қайта кўриб чиқди. Олий судлар кенгаши мамлакатдаги сиёсий инқирозни ҳисобга олиб, 7 сентябрь куни Ассамблеяни тарқатиш масаласини муҳокама қилишини билдирди.

Ўтган йили Ироқдаги умумий сайловда ғалаба қозонган Садр Ҳаракати раҳбари Муқтада ас-Садр ҳукумат инқирозини ҳал қилиш учун суд тизимидан Парламентни тарқатиб юборишни сўради. Бироқ, Судялар олий кенгаши бундай ваколатга эга эмаслигини эълон қилди. 

Бунинг ортидан Садр тарафдорлари Олий Судя Кенгашига қарши норозилик намойишларини бошладилар, суд бошқаруви сиёсийлашганини айтган Садр эса суд ҳокимиятини ўзгартиришни талаб қилди.

Ироқдаги воқеалар

Садр тарафдорлари Бағдоддаги Яшил ҳудуддаги Президент ва Ҳукумат саройига бостириб кирди. Хавфсизлик кучлари Яшил ҳудуднинг турли нуқталарида ҳавога ўқ узган намойишчиларни тарқатиб юборди. 

Ироқ жанубида кўчаларни тўлдирган Садр тарафдорлари норозилик намойишини бошлар экан, мамлакат бўйлаб муддатсиз комендантлик соати эълон қилинди. 

Садр Ҳаракати раҳбари Муқтада ас-Садр 29 август куни сиёсатни тарк этганини эълон қилди ва кейинги воқеаларда 23 киши ҳалок бўлди, 380 киши жароҳатланди. 

Садр тарафдорлари 30 август куни шиа етакчиси ўз тарафдорларини “уйга қайтиш”га чақирганидан кейин кўчалардан чекинишни бошлаган эди. 

Садрнинг чақириғидан кейин бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати бекор қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

243 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

710 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

633 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

533 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

253 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

224 16:30 01.12.2022
« Орқага