Янгиликлар

Ироқ парламенти бош вазирнинг истеъфосини қабул қилди

256

Ироқ парламентида ўтказилган овоз беришда мамлакат бош вазири Одил Абдул Маҳдийнинг истеъфоси қабул қилинди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. 

Овоз беришда 329 депутатдан 241 нафари қатнашган. Парламент спикери Муҳаммад ал-Халбусий Конституциянинг 75-моддасига биноан янги бош вазир тайинлашини учун президент Барҳом Солиҳга хат жўнатилишини маълум қилди. 

Конституцияга мувофиқ янги бош вазир икки ҳафталик муддат ичида парламент томонидан сайланади ва уни президент тасдиқлайди. Шундан сўнг янги бош вазир ҳукуматни шакллантиради. 

Абдул Маҳдий 2018 йилнинг октябрида бош вазир курсисини эгаллаган эди. У икки ойдан бери давом этаётган аксилҳукумат намойишлари туфайли истеъфо беришга мажбур бўлди. Намойишларда 400 дан зиёл киши ҳалок бўлди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро коалиция Ироқни тарк этмоқда

646 22:00 26.07.2020

Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ноқонуний бўлганми?

1109 08:00 08.07.2020

Араб давлатлари лигаси Туркиянинг Ироқдаги ҳарбий амалиётини қоралади

896 23:30 15.06.2020

Эрон фуқароларига Ироққа бормасликни тавсия қилмоқда

477 18:55 12.06.2020

Ироқдаги америкалик аскарлар сони камайтирилади

369 17:00 12.06.2020

Британиялик ҳарбийлар Ироқдаги уруш жиноятлари бўйича жавобгарликка тортилмайди

363 21:00 02.06.2020
« Орқага