Янгиликлар

Ироқ разеведкаси “ИШИД етакчилигига номзод”ни қўлга олди

688

Ироқ разведкаси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг давомчиси – ИШИД етакчилигига номзод Абдуллоҳ Носир Қардош қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Ироқнинг INA агентлиги хабар тарқатди, бироқ хабарда Қардошни қўлга олиш тафсилотлари келтирилмаган. 

Nanynews нашрининг ёзишича, Ироқ разведкаси Қардошни ИШИД етакчилигига номзод сифатида таништирган бўлса-да, бу гуруҳ ҳақида китоб ёзган Ҳасан Ҳасан Қардошнинг етакчи бўлмаганини ва сурияликлар уни ироқликларга топширганини айтган.  

Эслатиб ўтамиз, Ал-Бағдодий 2019 йилнинг 27 октябрида Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятида АҚШ қуролли кучлари ўтказган махсус операцияда ўлдирилган. Унинг ўлимидан кейин ироқлик Муҳаммад ал-Мавла ИШИД етакчисига айлангани ҳақида хабарлар тақалди. Лақаби Профессор бўлган ал-Мавла Абдуллоҳ Қардош деган тахаллусдан фойдаланган. Бироқ кейинчалик таҳлилчилар тарқалган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, деган хулосага келишган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британиялик ҳарбийлар Ироқдаги уруш жиноятлари бўйича жавобгарликка тортилмайди

202 21:00 02.06.2020

Бағдодда хавотир: коронавирусга чалинганлар сони кескин ортмоқда

274 19:57 28.05.2020

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

747 17:30 25.05.2020

Ироқнинг собиқ маликаси 100 ёшда вафот этди

903 16:00 11.05.2020

Бағдодда яна нотинчлик: янги ҳукуматнинг таркиби норозилик уйғотди

393 08:40 11.05.2020
« Орқага