Ироқ – Саудия Арабистони чегараси 29 йилдан сўнг очилади

16:05 18.07.2019 452

Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги ягона чегара пунтки ҳисобланмиш “Ар-Ар”ни очишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Саудия Арабистонининг Бағдоддаги элчиси Абдулазиз Шамарий “Ал-Арабия” телеканалига берган интервьюсида “Ар-Ар” чегара пункти жорий йилнинг 15 октябрида расман очилишини маълум қилди. Мазкур чегара пунктидан бир йилда 600 минг ироқлик, хусусан, ҳаж зиёратига отланганлар фойдаланиши кутилмоқда.   

“Ар-Ар” пункти Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги 812 километрлик чегарадаги ягона ўтиш жойи ҳисобланади. Ироқ 1990 йилда Кувайтга ҳужум қилганидан сўнг Саудия Арабистони Ироқ билан дипломатик алоқаларни тўхтатган ва чегара пункти ёпилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!