Ироқ Трампга Эронни кузатишига рухсат бермаган

12:30 05.02.2019 593

Ироқ АҚШ президенти Дональд Трампга ўз ҳудудидан туриб Эронни кузатишига рухсат бермаган. Бу ҳақда Ироқ президенти Барҳом Солиҳ маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Солиҳнинг айтишича, америкалик ҳарбийлар Ироқда икки давлат ўртасида тузилган терроризмга қарши курашиш ҳақидаги битимга мувофиқ бўлиб турибди, бироқ Ироқдан туриб қайсидир давлатни кузатиш ҳақида Трамп рухсат сўрамаган.

Ироқ президентининг баёноти Оқ уй раҳбарининг Ироқдан туриб Эронни кузатишини, чунки Эрон муаммо эканини айтганидан кейин янгради. Шунингдек, Трамп CBS News телеканалига берган интервьюсида Ироқдаги базадан Эронга ҳужум қилмаслигини, шунчаки Теҳронни кўриш майдонида ушлаб турмоқчилигини билдирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!