Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқ ва Сурияда миллионлаб одам гуманитар фалокат ёқасида

1586

Ироқ ва Сурияда 12 миллиондан зиёд киши гуманитар фалокат ёқасида турибди. Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида улар сув, озиқ-овқат ва электр таъминотидаги узилишлардан қийналяпти, дея хабар беради “Ал-Жазира”.

Ҳавонинг исиб кетиши ва ёғингарчиликнинг бўлмаётгани туфайли мазкур мамлакатларда ичимлик ва суғориш учун сув танқис бўлиб қолди. Бу борада тегишли ҳисоботни БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси эълон қилди. Шунингдек, қурғоқчилик натижасида тўғонларда сув сатҳи пасайиб кетган, бу эса электр таъминотида узилишларга сабаб бўляпти. Фрот дарёсида ҳам сув камайган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Сурияда қурғоқчилик ва дамбалар тизимининг бузилиб кетиши юзлаб гектар экин майдонининг йўқ бўлиб кетишига олиб келган. Сув сифатин кескин ёмонлашган, касалликлар кўпайган.

Ироқда ҳам қишлоқ хўжалиги майдонлари қисқарган, етти миллион киши очарчиликка дучор бўлиши мумкинлиги тахмин қилиняпти. Баъзи вилоятларда буғдой ҳосили 70 фоизгача қисқарган. Одамлар ичимлик суви олиш учун бор-йўқларини сарфлашларига тўғри келяпти.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия сиёсатининг ўзига хослиги: “дўстим – душманим”

1499 12:48 28.01.2023

Туркия ва Сурия ўртасидаги яқинлашув: асосий сабаблар ва эҳтимолий тузоқлар

1045 14:35 24.01.2023

Сурияда Дамашқ ва Aнқара ўртасидаги ярашувга қарши намойишлар бўлмоқда 

763 09:35 16.01.2023

Туркиянинг Сурияда тинчлик учун ҳаракатлари: Эрдоған нега сиёсатини ўзгартирди?

2534 10:29 13.01.2023

БАА ташқи ишлар вазири Дамашқда Сурия президенти билан учрашди 

364 17:50 05.01.2023

Совуқ ва очлик: Ливандаги лагерда суриялик қочқинлар мушкул аҳволда қолди

609 21:31 04.01.2023
« Орқага