Янгиликлар

Ироқда ҳибсга олинган намойишчиларнинг тақдири номаълум

184

БМТ Ироқдаги намойишлар чоғида ҳалок бўлганларнинг сони ва қўлга олинган минглаб намойишчининг тақдири ҳақида маълумот берилмаганидан хавотир билдирди. 

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет қўлга олинган намойишчиларга қандай муомала қилинаётганини билмасликларини айтди. 

Халқаро ташкилот маълумотига қараганда, 15 ноябрдан бери намойишлар пайтида Ироқнинг 28 вилоятида камида 7000 намойишчи қўлга олинган. Шунингдек, БМТга намойишлар чоғида камида 208 нафар киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот келиб тушган. Улар орасида 13 нафар аёл ва 12 нафар бола ҳам бор. 

Ироқда аксилҳукумат намойишлари 1 октябрдан бери давом этмоқда. Халқ ишчилик даражасининг юқорилигидан ва мамлакатда коррупция кенг қулоч ёйганидан норози. Намойишлар Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдийнинг истеъфосига сабаб бўлди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайхни жеркиб берди, аммо...

1179 07:20 22.01.2020

Ироқ нефтининг ҳузурини ким кўряпти?

1053 11:43 20.01.2020

Эроннинг ҳужумида америкалик аскарлар контузияга учраган

1091 17:20 17.01.2020

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси яна ҳужумга учради  

964 15:00 15.01.2020

Дональд Трамп Бағдоддан пул талаб қилмоқчи

1111 20:20 11.01.2020

Ироқдаги АҚШ базаларига ҳужум ҳақида: “Иккинчи Пёрл-Харбор бўлмади...” 

999 16:40 11.01.2020
« Орқага