Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқда ИШИДнинг хазинаси топилди

1594

Ироқ хавфсизлик кучлари Мосул шаҳридаги уйлардан бирининг вайроналари остидан қарийб 1,6 миллион доллар, бир неча килограмм кумуш ва тилла таналарни топишди. Бу ҳақда Shafaq news хабар тарқатди.

Қайд этилишича, ушбу бойликлар бир пайтлар ИШИДга тегишли бўлган ва унинг ғазнасида сақланган. Пуллар ва қимматбаҳо металлар маҳаллий аҳолидан тортиб олингани айтилмоқда. 
Хуфя жойдан йирик миқдордаги АҚШ долларидан ташқари 17,5 миллион Ироқ динори (қарийб 12 минг АҚШ доллари), зарб этишга тайёр ҳолатга келтирилган 15 килограмм кумуш, зарб қилинган ярим килограмм олтин тангалар ва 17,5 килограмм кумуш ёмбилар топилди. Яна бошқа металлар ҳам топилган, аммо уларнинг тури ҳозирча аниқлангани йўқ. 

2014 йилга келиб ИШИДчилар Ироқ ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олган эди. Ўша йилнинг июнида улар Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Мосулда ҳам назорат ўрнатди ва уни ўзларининг пойтахти деб эълон қилди. Мосулни озод қилиш операциясидан кейин бу ерда бузилмаган бино деярли қолмади. Ҳисоб-китобларга кўра, шаҳарни қайта тиклаш учун камида 2 миллиард доллар керак. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИШИДдан кейин: Мосулда оммавий қабрлар топилди (фото)

887 10:50 14.06.2021

ИШИДнинг бомбачиси Истанбулда қўлга тушди

1319 09:30 25.05.2021

Эрон раҳбаридан АҚШга танқид ёғди: “ИШИДни улар тузган...”

1393 14:30 12.03.2021

Австралия ва Янги Зеландия ИШИД аъзоси туфайли тортишиб қолди

891 07:10 17.02.2021

Қонга ботган Яқин Шарқ: урушлар хронологияси. Ироқ

1751 21:48 12.02.2021
« Орқага