Янгиликлар

Ироқда яна намойишлар, яна қурбонлар

457

Ироқда қайтадан бошланган норозилик намойишларида камида 42 киши ҳалок бўлди ва 1800 киши яраланди, дея хабар бермоқда AFP.

Икки ҳафта аввалги намойишларда 167 киши ҳалок бўлган, 6000 дан ортиқ киши яраланган эди. Намойишчилар ишсизлик, коррупция ва бош вазир Одил Абдул Маҳдий ҳукумати бошқарувда йўл қўяётган хатолардан норози.

Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли гранатадан фойдаланди. Мамлакатнинг диний етакчиси Али ас-Систоний намойишчиларни ва ҳукуматни муросага чақирди. Айни пайтда у хавфсизлик кучларини намойишчиларнинг жамоат мулки ва хусусий мулкка тажовуз қилишининг олдини олишга чақирди.

Ҳукумат тез орада ислоҳотлар бошланишини айтмоқда. Ўн етти моддадан иборат режада ишсизларни ва ҳалок бўлган намойишчиларнинг яқинларини қўллаб-қувватлаш ҳам бор. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бағдодда хавотир: коронавирусга чалинганлар сони кескин ортмоқда

250 19:57 28.05.2020

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

698 17:30 25.05.2020

Ироқ разеведкаси “ИШИД етакчилигига номзод”ни қўлга олди

663 11:03 22.05.2020

Ироқнинг собиқ маликаси 100 ёшда вафот этди

894 16:00 11.05.2020

Бағдодда яна нотинчлик: янги ҳукуматнинг таркиби норозилик уйғотди

386 08:40 11.05.2020

Бош вазир: Ироқ ҳудуди бошқаларга ҳужум қилиш учун майдон сифатида ишлатилмайди

883 00:00 08.05.2020
« Орқага