Ироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги юзлаб болага коронавируснинг янги штамми юққанини маълум қилди, дея хабар бермоқда Islam.ru. Касаланган болаларнинг баъзилари вафот этган.
“Янги штамм пайдо бўлгандан бери 14 ёшгача бўлган 300 дан зиёд болага юқди”, – деди Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ал-Тамими Бағдодда ўтказилган матбуот анжуманида. У умуман олганда коронавирус аҳоли ўртасида тарқалишда давом этаётганини айтди.
Ироқда коронавируснинг янги штамми 15 февраль куни аниқланган эди. Ҳасан ал-Тамими янги штамм вазирликнинг вирусга қарши кураш имкониятларини камайтириши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Янги штамм илк бор Британияда аниқланган бўлиб, янада хавфли эканлиги ва тез юқиши билан ажралиб туради.