Янгиликлар

Ироқдаги намойишларда неча киши ҳалок бўлди?

282

Ироқда охирги уч ойдан бери давом этаётган норозилик акцияларида 600 дан зиёд намойишчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ироқ президенти Барҳом Солиҳ Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумидаги чиқишида маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. 

Президент Солиҳнинг айтишича, намойишга чиққан ироқликлар турмуш тарзининг яхшиланишини, янги иш ўринлари яратилишини ва коррупциянинг бартараф этилишини истамоқда. Аммо айрим қонунбузарларнинг зўравонликка қўл уриши оқибатида намойишчилар ҳалок бўлмоқда.  

Шунингдек, Ироқ президенти намойишчилар янги демократик ҳукумат тузилишини ва шаффоф сайлов ўтказилишини истаётганини айтди. Унинг фикрига кўра, муддатидан аввал сайлов ўтказилиши норозилик намойишларига чек қўйиши мумкин. 

Ироқ яна нотинч, қурбонлар бор

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бағдодда охирги 100 йилда иккинчи бор қор ёғди (фоторепортаж)

500 12:00 12.02.2020

Эрон ҳужумида яраланган америкалик аскарлар сони 109 нафарга етди

857 11:41 11.02.2020

БМТ: Ироқ кўчаларида ҳар куни қон тўкиляпти

276 17:40 31.01.2020

ЖССТ коронавирусни бутун дунё учун таҳдид деб эълон қилди

964 14:00 31.01.2020

Ироқда намойишчиларга қарши жанговар ўқ отилди

351 14:00 27.01.2020

Саудия ва БАА Ироқни бўлиб олиш бўйича иш бошлади

2031 14:20 25.01.2020
« Орқага