Ироқдаги талотўпда ўнлаб киши ҳалок бўлди

08:05 11.09.2019 824

Ироқнинг Карбало шаҳрида Ашуро куни муносабати билан ўтказилган маросимда келиб чиққан издиҳом туфайли 31 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши яраланди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. 

Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги жароҳат олганлардан айримларининг аҳволи оғир эканини маълум қилди.

Издиҳом маросим охирларида, одамлар Имом Ҳусайннинг мақбараси томон югурган пайтда келиб чиққан.

Шиалар Ашуро кунини Имом Ҳусайн учун мотам куни сифатида ўтказади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!