Янгиликлар

Ироқдан қайтарилган тожикистонлик болалар қариндошларига топширилади

416

Ироқдан қайтарилган тожикистонлик болаларни қариндошларига топшириш жараёни бошланган. Бу ҳақда Тожикистон болалар омбудсмени Ражабмоҳ Ҳабибуллазода Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.

Унинг айтишича, тегишли органлар болалар топшириладиган оилаларни ўрганмоқда.

“Болани тарбиялаш учун энг яхши муҳит оила эканига шубҳа йўқ, лекин шошилиш ярамайди, бу оилаларни ўрганиш керак. Бу оилаларда муҳит қандай, оила аъзоларининг дунёқараши қандай, болани уларга топшириш билан болага зарар етказиб қўймаймизми? Болалар ҳақидаги барча қарорларимизда уларнинг манфаатларини ҳисобга оламиз”, – деди омбудсмен.

“Азия-плюс” нашрининг хабар беришича, айни пайтда Ироқдан қайтарилган болалар “Ҳарангтон” курортида сақланмоқда ва тез орада уларни қариндошларига қайтариш бошланади. Бу болалар билан Таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи шуғулланиб, мактаб ёшидагиларни мактабга тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрелида 1,5 ёшдан 15 ёшгача бўлган 84 нафар тожикистонлик болалар Ироқдан олиб келинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ироқда намойишлар давом этмоқда. Маҳаллий сайлов номаълум муддатга қолдирилди

130 16:00 13.11.2019

Ироқдаги норозилик намойишлари 6 млрд долларга тушди

286 16:00 07.11.2019

Ироқлик намойишчилар Эрон консулхонасига ҳужум қилди

376 12:00 05.11.2019

Ироқ бош вазири истеъфо беришга тайёр

238 15:30 04.11.2019

Ироқдаги намойишларда ўлганлар сони 100 нафарга етди

230 11:00 31.10.2019

Ироқда яна намойишлар, яна қурбонлар

268 16:00 26.10.2019
« Орқага