Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқдан Қирғизистонга 79 бола қайтарилди

444

“Мээрим" гуманитар миссияси доирасида Қирғизистон Республикаси фуқароларининг 79 нафар фарзанди Ироқдан ўз ватанига қайтарилди, деб маълум қилди Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, бундай тадбир биринчи марта амалга оширилди.

Ироқ томони билан узоқ музокаралардан сўнг феврал ойи охирида Қирғизистон дипломатлари, ҳукумат ва бошқа ваколатли орган вакилларидан иборат ишчи гуруҳ болаларни ўз ватанига қайтаришга тайёргарлик кўриш учун Ироққа борган. У ерда оналарининг розилиги билан болалар ўз ватанига қайтарилди.

Реабилитация тадбирларидан сўнг болалар уларни олиш истагини билдирган қариндошларига топширилади.

«Болаларни ватанга қайтариш мамлакатимиз раҳбариятининг сиёсий иродаси, Қирғизистон ҳукумати координацияси ҳамда ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳалардаги давлат органлари, Қирғизистоннинг Қувайтдаги элчихонасининг яхши мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги ва ЮНИСЕФнинг катта ёрдами туфайли мумкин бўлди», – дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИШИДдан кейин: Мосулда оммавий қабрлар топилди (фото)

885 10:50 14.06.2021

Бағдоддаги Имоми Аъзамнинг мақбарасини бузиш рад этилди

948 09:05 14.06.2021

Ироқ: авиабазага ҳужум қилмоқчи бўлган дронлар уриб туширилди

817 08:05 07.06.2021

Имом Аъзам туғилган юрт

2702 18:55 31.05.2021

Бағдоддаги касалхонада ёнғин чиқди: қурбонлар бор (фото)

249 11:20 26.04.2021

Ироқда ИШИДнинг хазинаси топилди

1594 21:00 16.04.2021
« Орқага