Янгиликлар

Ироқлик намойишчилар Эрон консулхонасига ҳужум қилди

362

Ироқда аксилҳукумат намойишлари ҳамон давом этмоқда. Хавфсизлик кучлари тўсиқларни ошиб, ҳукумат бинолари томон юришни истаган намойишчиларга қаршилик кўрсатди, дея хабар бермоқда DW.

Якшанба куни кечқурун Карбало шаҳрида Эрон консулхонасига кирмоқчи бўлган намойишчилардан 3 нафари хавфсизлик кучларининг қаршилиги натижасида ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 19 намойишчи ва 7 нафар полиция ходими яраланди.  

Эрон ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳодисани қоралади.

Душанба куни пойтахт Бағдоддаги намойишларда ҳам 3 киши ҳалок бўлган, 150 киши жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, Ироқдаги намойишлар 1 октябрь куни коррупция, ишсизлик ва давлат хизматларининг яхши кўрсатилмаётганига норозилик сифатида бошланган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ироқдаги норозилик намойишлари 6 млрд долларга тушди

275 16:00 07.11.2019

Ироқ бош вазири истеъфо беришга тайёр

227 15:30 04.11.2019

Ироқдаги намойишларда ўлганлар сони 100 нафарга етди

220 11:00 31.10.2019

Ироқда яна намойишлар, яна қурбонлар

259 16:00 26.10.2019

Ироққа йўл, турар жой ва мактаб қуриш учун ёрдам керак

337 09:00 24.10.2019
« Орқага