Ироқлик ўқитувчи болаларни компьютер ўйинларидан узоқлаштиришнинг йўлини топди

14:30 11.05.2019 2236

Ироқнинг Керкук шаҳрида яшовчи нафақадаги ўқитувчи, 70 ёшли Хамис Али болаларни компьютер ўйинлари ва телефондан узоқлаштириш учун уларга бепул дарс  ўтишни бошлади. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Хамис Алининг синфи очиқ осмон остида: шундоққина уйининг олдидаги кўчага пластмасса курсиларни қўйди, деворга эса оқ доскани илди. У болаларга қизиқарли усуллар билан математика ва бошқа дарсларни ўтяпти. Ҳозир дарсларга 40-50 атрофида бола қатнашяпти, ўқувчилар ҳатто шаҳарнинг бошқа мавзеларидан ҳам келяпти.

Устоз Алининг фикрича, компьютер ва телефонлардаги ўйинлар болаларнинг ўқишига ва ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарига салбий таъсир кўрсатяпти.

“Дарсларнинг кўчада, ўйин тарзида ўтиши болаларни қизиқтириб қўйди. Қолаверса, болалар форма кийишмагани учун ўзларини ўйин майдончасида деб ўйлашади ва бу муҳит уларга ёқади”, – дейди ўқувчилардан бирининг отаси Валид Холид.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!