Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқлик ёшлар нега ўз жонига қасд қиляпти?

1205

Нефтга бой Ироқда ёшлар иш топишга қийналяпти. Ўтган йил октябрдаги норозилик намойишларининг асосий сабабларидан бири айнан ишсизлик эди. Ҳукумат муаммони ҳал қилмади, норозиликларга эса куч билан жавоб қайтарди, дея ёзади The New Arab нашри. 

Айни пайтга келиб, ироқлик ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортган ва таҳлилчилар буни иқтисодий танглик билан изоҳламоқла. 

БМТ маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида 298 нафар ироқлик ўзини ўлдирган. Шундан 68 та ҳолат пойтахт Бағдодга, 39 таси Басрага тўғри келади. Расмий статистикага қараганда, Ироқда 2003 йилдан бери ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари икки баравар ортган. 

Кишининг ўзини ўлдириши бир қатор сабаблар, жумладан, шахсий ва ижтимоий муаммолар билан боғлиқ. Бироқ Ироқда иқтисодий муаммолар доимий ижтимоий умидсизликнинг манбаига айланди: охирги ўн йилда ишсизлик даражаси мунтазам ўсиб борди, 2017 йилда ИШИД енгилгандан кейин мамлакат жиддий муаммоларга дуч келди.  

“Оилавий ва иқтисодий муаммолар, бунга қўшимча равишда охирги пайтда коронавирус пандемияси туфайли руҳий босим Ироқда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортишига олиб келди, – дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия аъзоси Али ал-Баётий. – Бундан ташқари, руҳий саломатликка эътибор ҳам, ҳукуматнинг бу муаммони ҳал қилиш учун режаси ҳам йўқ. Оқибатда ўз жонига қасд қилишга туртки берадиган психологик муаммолар ортди”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тиловат йўналишида қатнашувчи қорилар билан танишинг!

128 22:00 01.03.2021

Саудия Арабистони армиясида энди аёллар ҳам хизмат қилиши мумкин

194 21:30 01.03.2021

Помпейда беҳаё безакли арава топилди

989 21:00 01.03.2021

Мен мушукка яхшилик қилдим, эгаси эса...

429 20:30 01.03.2021

Журналист, блогер ва ижтимоий фаол инсонлар алоҳида қатламми?

156 18:44 01.03.2021

Теҳрон ядровий битим бўйича музокарани рад этди. Вашингтон афсусда

399 14:34 01.03.2021
« Орқага