Янгиликлар

Ироқликлар Баҳрайндан норози бўлди

624

Баҳрайннинг Бағдоддаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказилиши ортидан Баҳрайн Ироқдаги элчисини маслаҳатлашиш учун чақиришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Исроил – Фаластин масаласига бағишлаб Баҳрайн пойтахти Манамада ўтказилган йиғилишдан норози бўлган икки юздан зиёд киши пайшанба куни Баҳрайнинг Бағдоддаги элчихонаси олдида йиғилди. Улар элчихонадаги Баҳрайн байроғини туширган. 

Ироқ полицияси намойишчиларни тарқатиб юборган. Ўнлаб намойишчи қўлга олинган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ томонидан Исроил – Фаластин муаммосини ҳал қилиш қилиш учун ишлаб чиқилган ва “Аср келишуви” деб номланган режанинг молиявий қисмини таништириш учун Баҳрайнда семинар ўтказилди. Унда Миср, Иордания, Марокаш, БАА, Кувайт ва Саудия Арабистони вакиллари қатнашди. Ироқ ва Ливан эса қатнашишни истамади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ватан танланмайди, ота-она ҳам...»

589 16:50 14.10.2019

Намойишлар туфайли Ироқ ҳукуматининг таркиби ўзгартирилади

175 14:45 11.10.2019

Ироқдан Ўзбекистонга 64 нафар бола олиб келинди

1389 22:47 10.10.2019

Ироқда 3 кунлик мотам эълон қилинди: намойишларда ҳалок бўлганлар хотири учун

185 11:10 10.10.2019

Ироқдаги қозоғистонлик болалар ватанига қайтарилади

365 17:40 09.10.2019

Ироқ армияси намойишчиларга қарши ортиқча куч қўлланганини тан олди

221 17:30 07.10.2019
« Орқага