Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ироқнинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи яна ишга тушди

315

Ироқ шимолидаги Салоҳиддин шаҳрида Байжи нефтни қайта ишлаш заводи етти йиллик танаффусдан кейин яна ишлай бошлади. 

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Ироқ Нефт вазирлиги Байжи нефтни қайта ишлаш заводида таъмирлаш ишлари якунланганини ва кунига 70 минг баррел нефт чиқарилаётганини маълум қилди. 

Байжи нефтни қайта ишлаш заводи Ироқ бўйича энг йирик бўлиб, унинг назорати 2014 йилнинг июнида ИШИДнинг қўлига ўтган. Бундан олдин заводда кунига 280 минг баррел нефт чиқарилар эди. Ироқ хавфсизлик кучлари заводни 2015 йилда ИШИДдан қайтариб олган. 

Завод мамлакатнинг ёқилғига бўлган эҳтиёжининг катта қисмини қоплаб келган. Айни пайт бу ерда ишлаб чиқариш ҳамжини орттириш бўйича ишлаб олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яқин кунларда америкалик аскарлар Ироқни тарк этади

352 17:30 06.01.2021

Тарихда бугун: араб баҳори бошланди

1082 17:10 17.12.2020

АҚШ ҳарбий кучлари Эрондан хавфсирамоқда

1202 13:18 12.12.2020

Ироқдаги фаластинликларга енгиллик берилди

360 15:45 11.12.2020

Рим папаси Ироққа бормоқчи

548 09:00 09.12.2020
« Орқага