Янгиликлар

Ироқнинг собиқ маликаси 100 ёшда вафот этди

879

1958 йил тўнтаришидан омон қолган Ироқ маликаси малика Бадиа Бинт Али Лондонда 100 ёшида вафот этди.

Малика Бадиа 1920 йилда Дамашқда туғилган ва охирги Ироқ қироли Файсал Иккинчининг аммаси бўлган.

Файсал 1958 йилда Ироқдаги давлат тўнтариши натижасида монархияни ағдариб, Ироқни Республика сифатида ўрнатган малика Бадианинг укаси, валиаҳд шаҳзода Абдул-Илоҳ билан бирга ўлдирилган.

Ироқ президенти Барҳам Солиҳ ўзини Ироқ тахтининг ҳуқуқий вориси деб биладиган малика Бадианинг ўғли Шариф Али бин ал-Ҳусайнга таъзия билдирди.

1958 йилдаги давлат тўнтариши Ироқда Ҳошимийлар ҳукмронлигига барҳам берган бўлса-да, Иордания (расмий равишда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги деб номланади) Абдуллоҳнинг набираси қирол Абдулла II ҳукмронлиги остида қолмоқда.

Ироқда Носирнинг таъсири остида полковник Абдулкарим Қосим бошчилигидаги "Эркин зобитлар" деб номланган мухолиф гуруҳ инглизпараст монархияни ағдариб ташлашни ва Ироқни араб миллатчилиги, Ғарбга қарши кучлар билан бирлаштиришни мақсад қилган эди. Ҳошимийлар даврида мамлакатда тенгсизлик кучайди ва сиёсий элита билан қишлоқ ва шаҳар камбағаллари ўртасидаги тафовут ортди.

1958 йил ёзида Файсал II Ироқ армия бўлинмаларига Ливан инқирози пайтида қариндоши қирол Ҳусайнга ёрдам бериш учун Иорданияга боришни буюрди. Бу араб миллатчилари ва ғарбпараст кучлар ўртасидаги тўқнашувлардан бири эди. 

Қосим бошчилигидаги бўлинмалар унинг ўрнига Бағдодга юриш қилди ва 14 июлда давлат тўнтаришини амалга оширди.

Файсал ўз қўриқчиларига қаршилик кўрсатмасликни буюргандан сўнг, Қосим ва унинг қўшинлари Ал-Қоида шоҳ саройини ўз назоратига олишди.

Файсал, Абдул-Илоҳ билан бирга Ироқ қироллик оиласининг бошқа аъзолари, шу жумладан малика Бадианинг синглиси малика Абадия ва келин малика Ҳиямлар отиб ташланган. Кейин, Қосимнинг одамлари жасадларни шаҳар кўчалари бўйлаб айлантирган.

Малика Бадиа эри Шариф ал-Ҳусайн бин Али ва уларнинг уч фарзанди билан Саудия Арабистонининг Бағдоддаги элчихонасига кириб, омон қолган.

Саудия қироли Сауд  малика Бадиа ва унинг оиласини мамлакатдан хавфсиз чиқишни таъминлашни аниқ талаб қилгунича улар бир ой давомида у ерда яшади, деб хабар беради Ироқнинг “Аш-Шарқия ТВ” телевидениеси.

Ироққа Россиянинг “С-400”лари нима учун керак бўлиб қолди? 

Бош вазир: Ироқ ҳудуди бошқаларга ҳужум қилиш учун майдон сифатида ишлатилмайди

У аввал Мисрга, кейин Швейцарияга, сўнг Буюк Британияга кўчиб ўтди.

Малика Бадиа бутун умрини Лондонда ўтказган ва у ерда вафот этди.

У доим мамлакатда Саддам Ҳусайн диктатурасига қарши чиқиб, ўғли Шариф Али бин ал-Ҳусайнни қўллаб-қувватлаган ва ўзи билан бирга Ироқ монархиясининг қайтишини ёқлаган.

Ироқнинг янги бош вазири Мустафо ал-Қадимий твиттердаги саҳифасида "Қирол Али Алининг қизи Малика Бадианинг вафоти билан Ироқнинг замонавий тарихидаги ёрқин ва муҳим бир қисм тугади", деб ёзди.

"Марҳум малика Ироқни яхши акс эттирган маданий ва сиёсий саҳнанинг бир қисми эди. Унинг оиласига Аллоҳ сабр-тоқат берсин ва уни афв этсин", дея қўшимча қилди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

646 17:30 25.05.2020

Ироқ разеведкаси “ИШИД етакчилигига номзод”ни қўлга олди

640 11:03 22.05.2020

Бағдодда яна нотинчлик: янги ҳукуматнинг таркиби норозилик уйғотди

376 08:40 11.05.2020

Бош вазир: Ироқ ҳудуди бошқаларга ҳужум қилиш учун майдон сифатида ишлатилмайди

876 00:00 08.05.2020

Ироққа Россиянинг “С-400”лари нима учун керак бўлиб қолди? 

1135 14:00 06.05.2020
« Орқага