Янгиликлар

Ироққа Россиянинг “С-400”лари нима учун керак бўлиб қолди? 

1134

Ироқ парламентининг Хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси мамлакатнинг бош вазири вазифасини бажарувчи Одил Абдул-Маҳдийга узоқ масофали ракеталарга қарши мудофаа тизимини сотиб олишни талаб қилган ҳолда чуқур ўрганишни тавсия қилди. Ироқ қўмитасининг маълумотларига кўра, бугунги кунда юқори нархга қарамай, Россиянинг С-400 билан таққосланадиган самарали ҳаво мудофааси ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари мавжуд эмас. 

Бунга ўхшаш қарор Ироқ қуролли кучлари бош қўмондонлиги томонидан аллақачон тўлиқ тасдиқланган ва 2020 йил 18 апрелда мамлакат бош вазири вазифасини бажарувчига топширилган, у ҳозиргача номаълум сабабларга кўра бу талабга жавоб бермаган.

Шунга аниқлик киритилиши керакки, Россиянинг С-400 самолётини Ироқда сотиб олиш ҳали келишиб олинмаган, бунга АҚШнинг босими сабаб бўлган. Ироқ ҳудудида ҳаво зарбалари амалга оширилаётганлигини, йил бошида Эрон ҳам баллистик ракета ҳужумини амалга оширганини ҳисобга олсак Ироқ бу қуролларни сотиб олиши лозим. Ушбу мамлакат ҳудудида бундай тажовузкор ҳаракатлар натижасида Исроил, АҚШ ва Эрон ўртасида кучли ҳарбий можаро келиб чиқиши, Ироқнинг ўзи муносиб ҳимоя воситаларисиз қолиши хавфи жуда катта.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

645 17:30 25.05.2020

Ироқ разеведкаси “ИШИД етакчилигига номзод”ни қўлга олди

638 11:03 22.05.2020

Ироқнинг собиқ маликаси 100 ёшда вафот этди

879 16:00 11.05.2020

Бағдодда яна нотинчлик: янги ҳукуматнинг таркиби норозилик уйғотди

376 08:40 11.05.2020

Бош вазир: Ироқ ҳудуди бошқаларга ҳужум қилиш учун майдон сифатида ишлатилмайди

876 00:00 08.05.2020
« Орқага