Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Иш ташлаш” бўйича “Ўзавтосаноат” АЖ баёнот берди

2790

«Uzauto Motors» компаниясига қарашли автотураргоҳ ҳайдовчилари норозилик сифатида иш ташлаш уюштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан "Ўзавтосаноат" АЖ расмий баёнот берди. Унда айтилишича, “UzAutomotors” АЖ транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари Д.Раҳмонов, Ж.Султонов ва бошқаларнинг ойлик иш ҳақи тўланиши ҳамда ушланмалардан норози бўлиб қилган видеомурожаати ўрганилган.

Аниқланишича, “UzAutomotors” АЖ компаниясида айни вақтда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмас. Жорий йилнинг февраль ойи учун иш ҳақи ўтган ойнинг 20 санасида аванс тариқасида, март ойининг 5 санасида тўлиқ тўлаб берилган. Ходимнинг иш ҳақидан унинг ёзма аризасига асосан кредит тўловлари ҳамда суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилган.  

"Ушбу мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида компания масъул вакиллари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси ходимлари иштирокида ҳайдовчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, унда “UzAutomotors” АЖ томонидан иш ҳақини тўлиқ ҳисоблаб тўлаб берилганлиги, компания томонидан бирор-бир асоссиз ушланмалар амалга оширилмаганлиги, шунингдек ишчи-ходимларга яратилган ижтимоий ҳимоя пакети, яъни транспортда ишга келиб-кетиши, махсус кийим-бош билан таъминланиши, овқатланиши, тиббий кўриклари учун тўловлар компания ҳисобидан амалга оширилаётганлиги тушунтириб берилган", дейилади компания баёнотида.
 
Савол туғилади: агар шунчалик бўлса, унда нега ишчи-ходимлар (ҳайдовчилар) норозилик билдиради?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ўзавтосаноат» ва бошқа корхоналарнинг имтиёзлари бекор қилинади

1102 15:05 28.10.2020

“UzAuto Motors”нинг расмий баёноти: "Ҳозир нархларни пасайтириш имконсиз!"

1662 14:34 20.08.2020

“UZAUTOMOTORS” АЖ асоссиз оширилган нархлардаги фарқни истеъмолчиларга қайтариши лозим

699 20:54 19.08.2020

Автомобилларнинг нархи нега ошиб кетиши маълум бўлди...

3450 18:35 05.08.2020

"Автозаводимиз халқ учун ҳам ишласин..."

2026 23:30 31.03.2020
« Орқага