Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ИШИД етакчиларидан бири қўлга олингани айтилмоқда

956

АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши халқаро коалиция Суриядаги махсус операция давомида террор ташкилоти етакчиларидан бири қўлга олингани айтилмоқда. Бу ҳақда Қўшма махсус кучлар қўмондонлиги – “Қарорсиз қарор” операцияси маълум қилди.

“16 июнь куни коалиция кучлари Сурияда ўтказган махсус операция давомида “ИШИД” етакчиларидан бирини қўлга олди. Қўлга олинган шахс тажрибали бомба ясовчи, Суриядаги террорчилик гуруҳининг юқори мартабали раҳбарларидан ва раҳнамоларидан биридир”

Суриянинг қайси ҳудуди ва операция қандай ўтказилгани, шунингдек, қўлга олинган ИШИД етакчисининг шахси ҳақида батафсил маълумот берилмаган. 

“Ҳарбий амалиёт давомида тинч аҳоли вакиллари жабрланмади, коалиция самолётлари ва транспорт воситаларига зарар етказилмади”, — дейилади хабарда. 

Бироқ ОАВ маҳаллий манбаларга таяниб, амалиёт Сурия шимолида вертолётлар ёрдамида амалга оширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бобурийлар ҳақида қисқача маълумот

234 20:05 02.10.2022

Қонунчилигида ўқитувчиларга бўлган имтиёзлар

127 19:50 02.10.2022

Шавкат Мирзиёев Индонезия ва АҚШ президентларига ҳамдардлик билдирди

161 19:30 02.10.2022

Қатар: Жаҳон чемпионати мухлислари учун қоидалар эълон қилинди

364 19:08 02.10.2022

Қирғизистон таълим вазири олган порани қайтариб берди

230 18:50 02.10.2022

«Бойларга солиқ солинг, камбағалларга ҳужум қилманг»

202 18:25 02.10.2022
« Орқага