ИШИД қўл остида қолган сўнгги қишлоқни “Сурия демократик кучлари” эгалладими?

12:00 23.03.2019 756

Суриянинг жанубий шарқида жойлашган, ИШИД жангарилари назорати остида қолаётган мамлакатдаги сўнги аҳоли яшаш манзили ҳисобланган Багуз қишлоғи ИШИДчилардан озод этилди.

Бу ҳақда “Сурия демократик кучлари”га қарашли араб-курд отрядлари маълумотларига таяниб, “Hawar” курд ахборот агентлиги хабар тарқатган. 

Манба шунингдек, араб-курд отрядлари қишлоқда “тозалаш” амалиётини бошлаб юборганини таъкидлаган.

Аммо, кейинроқ, бу маълумотни инкор қилувчи хабарлар ҳам оммавий ахборот воситаларига маълум қилинган. Жумладан, “Сурия демократик кучлари”нинг юқори мартабали вакилларидан бири мазкур аҳоли яшаш пунктини тўлиқ эгаллангани тўғрисидаги иддаолар ҳақиқатга мос эмаслигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, араб-курд отрядлари томонидан  Багуз аҳоли яшаш манзилини эгаллаш бўйича жанговор ҳаракатлар 10 март куни бошланган эди.    

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!