ИШИДнинг “қишлоқ хўжалиги вазири” Туркияда қўлга тушди

12:00 14.01.2018 561

Туркия хавфсизлик кучлари Кайсери шаҳрида ИШИД вазирларидан бири Тариқ Аҳмадни қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Тариқ Аҳмад ИШИД террорчилиг гуруҳи сафида қишлоқ хўжалиги соҳаси учун масъул бўлгани айтилмоқда. У билан бирга яна тўққизта жангари ушланган. Ўтган йилнинг мартида Ироқда ИШИДнинг “соғлиқни сақлаш вазири”, май ойида эса Сурияда “ҳарбий вазири” йўқ қилинган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!